Туркияда Мухтор Авезовнинг 125 йиллиги нишонланди. Анқарада «Қозоқ халқи мураббийси» номи остида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Ушбу мамлакатнинг таниқли шоир-ёзувчилари, олим ва жамоат арбоблари буюк олим асарларининг турк тилига таржимаси масаласини муҳокама қилди. Тадбир давомида адабиётшунос Зейнулла Қабдулов ёзган «Менинг Авезовим» асарининг туркча шакли тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Роман-эсседа қозоқ классикасининг иқтидорли вакили ҳақида сўз юритилган.
Билал Чакижи, Турксўй халқаро ташкилоти раис ўринбосари:
– Истардикки, Мухтор Авезов нафақат Қозоғистонда ёки Қирғизистонда, балки бутун дунёда кенг танилса. Албатта, ёшлар унинг асарлари орқали инсонийликни ўрганишини, маънавият нималигини билишини хоҳлаймиз. Қолаверса, жорий йилда Қозоғистон-Туркия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлади. Келгусида ҳам икки давлат ўртасида дипломатик ҳамда маданий алоқалар кенгайиши, мустаҳкамланишига тилакдошман.
Асем Ережепқизи, «Менинг авезовим» китоби таржимони:
– Китоб таржимасига қишдан бошлаб киришгандим. Бу ТУРКСЎЙ ташкилоти лойиҳаси эди. Ушбу асар таржимаси менга насиб қилганидан мамнунман. Албатта, бу мен учун осон бўлмади, лекин уддаладим. Мазкур лойиҳада иштирок этганимдан бахтиёрман.
Хуршида Абдуллаева таржимаси