«Га га гой» - Ўзбекистонда
шундай, одатдагидан фарқли номланган кўргазма ўтказиляпти. Экспозиция Тошкентдаги машҳур «Илҳом» театрида
жойлаштирилган, унда қозоғистонлик рассом Айша Бақтигулнинг асарлари тақдим
этиляпти. Абстракция жанридаги картиналарн фақат интуиция, ритм ҳамда рангларга
қараб тушуниш мумкин. Ташкилотчилар маълум қилишича, суратларни ақл билан
англаш, таҳлил қилиш имконсиз, образларни ҳиссиётлар даражасида тушуниш талаб
қилинади. Таъкидлаш лозимки, бу экспозиция
Айша Бақтигулнинг халқаро дебюти ва машҳур тасвирий санъат устаис Аристанбек Шалбаев шогирди биографиясидаги
учинчи кўргазма бўлди. Аввал ёш санъаткор ишлари фақат Қозоғистонда намойиш қилинган. Тошкентдаги экспозиция 26 апрелгача давом
этади.
Ольга Веселова, кўргазма куратори:
- Ушбу юбилей йилда бизни
замонавий қозоқ санъатини тақдим этиш учун таклиф қилишди. Ва биз абстракт тасвирий
санат жанрида ишловчи рассом Айша Бақтигулнинг асарларини танладик. Театр – ажойиб
сонияларда, ажойиб ҳиссиётлар тутиб олинадиган жой. Айшанинг суратлари шундай
ҳолатларни акс эттиради. Кўргазманингя на бир жиҳат – у инклюзив.
Санжар Серикбаев, кўргазма
сокуратори:
– У дунёни
ҳиссиётлар орқали англайди. Шу тариқа, ижодини холста туширади. Биз Тошкентда
имкон қадар кўпроқ томошабинлар келишини истардик. Бунинг учун ўзбек ва рус тилларида
махсус йўриқномалар ва куратор матнлари тайёрладик. Улар айни вақтда Брайль
алифбосига ҳам ўтказилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

