Қосим-Жўмарт Тўқаев Рим Папаси Лев XIVга табрик телеграммаси йўллади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Рим Папаси Лев XIVга табрик телеграммаси йўллади

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Рим Папаси Лев XIVни понтификлигининг бир йиллиги билан табриклади. Давлат раҳбари ўз телеграммасида унинг тинчлик ва мулоқот ғояларини илгари сурувчи чақириқлари инсон қадр-қимматини, халқлар ва конфессиялар ўртасида муроса ва алоқаларни мустаҳкамлашини таъкидлади. Президент Қозоғистон ва Муқаддас тахт ўзаро боғловчи кўп йиллик дўстлик ва тиғиз ҳамкорлик ришталарини юқори баҳолади, алоқаларни кенгайтириш ниятини билдирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Рим Папаси Лев XIVга олижаноб миссиясини бажариши йўлида мустаҳкам соғлик, куч-қувват тилади ва католик черков етакчисини яна бир марта Астанага таклиф қилишини таъкидлади.


Абдумалик Сарманов таржимаси