Қозоғистон шаҳарлар билан боғлиқ глобал чорловларни ҳал қилишда ҳамкорликка тайёр. Бош вазир Бокуда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шаҳарсозлик форумининг 13-сессиясида шундай баёнот берди. Давлат раҳбари топшириғига биноан тадбирда қатнашган Ўлжас Бектенов бугунги кунда шаҳарларнинг барқарор ривожланиши комплекс ёндашувни, шу жумладан, замонавий технологиялардан фойдаланишни талаб қилишини таъкидлади. Қозоғистон учун ҳам бу мавзу долзарб. Аҳолининг 63 фоиздан зиёди шаҳарларда яшайди. Барча минтақаларда шаҳарларни ривожлантириш марказлари ташкил этилган. Янгича ёндашув намунаси сифатида Alatau City лойиҳасини кўрсатиш мумкин. У халқаро инвестицияларни жалб қилиш, замонавий бошқарув технологиялари ва инновациявий ечимларни жорий этишга қаратилган. Шунингдек, Ўлжас Бектенов Қозоғистон ЭСКАТО - Осиё-Тинч океани иқтисодий комиссияси барқарор ривожланиши учун Алматидаги рақамли ечимлар маркази платформасида сунъий интеллект соҳасида тажриба алмашишга тайёрлигини таъкидлади. Эслатамиз, форум доирасида Urban Expo кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда Қозоғистон миллий павильони ҳам бор. Экспозиция мамлакатнинг барқарор, қулай ва экологик тоза шаҳарларни ривожлантиришга бўлган замонавий ёндашувини акс эттиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

