Қозоғистон
Президенти телерадиомажмуаси халқаро алоқаларни кенгайтиришда давом этмоқда. Италиянинг етакчи ахборот
агентликларидан бўлган «Agenzia Nova» билан медиа-ҳамкорлик тўғрисида
меморандум имзоланди. Европадаги бу
ташкилот медиа-холдингнинг 19-халқаро ҳамкори. Италия томони «Kazinform»дан
мамлакатимиз ҳамда Марказий Осиё тўғрисида аниқ, объектив ва долзарб
маълумотлар олади. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон агентлиги дунёнинг 11 та
давлатида ишлаётган мухбирлар тармоғига эга. Унинг ходимлари кунига мингтагача материал эълон
қилади. Ўз навбатида, «Agenzia Nova» халқаро сиёсат ва иқтисод
масалаларини ёритади. Кунига беш юзтадан
зиёд ахборот чоп этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.