Қосим-Жўмарт
Тўқаев Париж Олимпиадасида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган спортчи ва тренерларга давлат мукофотларини топширди. Давлат раҳбари кучли ирода ғалабага олиб
келганини таъкидлади. Президент фақат атлетлар ва тренерларнигина эмас, спортчиларни
тайёрлашга ҳисса қўшган барча юртдошларимизга, шу жумладан, Миллий Олимпиада қўмитасига миннатдорчилик билдирди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Ҳар бир мамлакат Олимпиадага энг кучли спортчиларини йўллайди. Халқаро турнирда ғалаба қилиш,
минглаб атлетлар ичида пушқадам бўлиш
осон эмас. Сайёра миқёсидаги бундай
беллашувлардан мамлакатга медаль
олиб қайтиш ўта
муҳим. Шунинг учун ҳам бугун мен
Олимпиада ўйинларида мукофотларга эришган спортчиларга
сидқидилдан миннатдорчилик билдирмоқчиман. Майдондаги
ғалабага фақат спортчилар эмас, соҳанинг кўплаб
мутахассислари ҳам ҳисса қўшади.
Ғалабаларга эришилганига қарамай, Давлат раҳбари профессионал спортда қатор муаммолар йиғилиб қолганини кўрсатиб ўтди. Ҳозир мажмуавий ислоотлар ўтказиш даври келди. Тегишли
вазирлик биринчи навбатда Олимпиада спорт турларига тайёргарликдаги тизимли камчиликларни
синчиклаб таҳлил қилиши лозим. Бундан ташқари, Президент хорижлик спортчиларни жалб этиш амалиётидан воз кечиш лозимлигини
таъкидлади. Ва, аксинча, мамлакат атлетлари, тренерларини
қўллаб-қувватлаш лозим. Оммавий ва болалар-ўсмирлар спортига эътибор қаратиш керак. Олимпиада захираларини тайёрловчи мактаб-интернатлар ва
коллежлар ҳам давлат ёрдамини олиши зарур.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Барча минтақаларда мана
шундай таълим даргоҳлари бўлиши керак. Алматида янги Олимпиадаги тайёргарлик базаси очилди, унда спортчилар энг юқори даражада машғулотлар ўтказиши мумкин. Ҳозир пойтахтда Миллий спорт университети қурилаяпти. У фақат таълим билан чекланмаслиги керак. Шу ернинг ўзида замонавий
тадқиқот маркази бунёд этилади. Бу чора-тадбирларнинг барчаси Қозоғистон спортчиларининг янги авлодини – бўлажак Олимпиада чемпионлари тайёрлашни
таъминлашига ишонаман.
Президент спортчилар тайёрлашнинг, тренер ва ҳакамлар малакасини оширишнинг ягона стандартларини ишлаб чиқиш, замонавий усуллар асосида тайёрлашни топширди. Республика федерацияларини молиялаштириш тартиби янгиланади, Ҳукумат спорт соҳасида бошқарув вертикалини тиклаши лозим. Учрашув ниҳоясида Президент қозоғистонлик паралимпиадачиларга омад тилади.
Улар кўплаб ютуқларга эришишига умид қиламиз. Паралимпиада ўйинлари эртага, 28
август куни Парижда старт олади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси