Қозоғистонликлар ХХХІІІ Ёзги Олимпиада ўйинлари очилишини сабрсизлик билан кутяпти. Бутун дунёнинг байроқлари бир жойга тўпланадиган анжуманни трансляцияси ҳуқуқини мамлакатнинг 5 та телеканали олган. Томошабинлар анжуман очилишини фақат уйларида эмас, йирик савдо марказларида, шунингдек, Астананинг Марказий паркидаги катта экранда томоша қила олади. Бунга Jibek Joly телеканали ташаббуси билан эришилди. Марказий паркка тўпланган пойтахт аҳли ва меҳмонлари ёзнинг энг муҳим тадбиридан сўнг мамлакат эстрада юлдузлари концертини томоша қилди ва кўнгилочар дастурдла қатнашяпти. Ишқибозларнинг тилаги битта: мамлакат шарафини ҳимоя қилаётган спортчилар билан бирга ғалабага эришиш.
– Миллий терма жамоага ишқибозмиз. Кўп
олтин медаль келтиришига ишонамиз.
-
Ўзим боксчиман. Париж Олимпиадасига борадиган боксчиларнинг ҳар бири
билан учрашдим, мастер-классларига қатнашдим. Тайёргарлигини кўрдим. Жамоамиз
«олтин» келтириша ишонаман.
–
Парижда Олимпиада ўтишини
биламиз. Қозоғистон фуқаросимиз, албатта юртимиз терма жамоасига ишқибозмиз. Олға,
Қозоғистон!
- Жуда сабрсизлик билан кутяпмиз. Юртимиз
спортчиларига ишонамиз. Спортчиларимиз дунёнинг энг катта беллашувларида ғалаба
қиляпти.
Абдумалик Сарманов
таржимаси