Олимпиада ниҳоясига етди

– Мана, Париждаги сўнгги тўрт йилнинг кенг кўламли  спорт воқеаси ниҳоясига етди. Дунёдаги миллионлаб ишқибозлар  атлетларини кузатиб борди. Францияда бўлиб ўтган ҳар бир кун  байрам каби ўтди. Париждан Таитигача бўлган ўттиз тўққизта Олимпиада объектида тарих зарварақлари тўлдирилди. Қаердадир донг таратган чемпионлар малакасини тасдиқлади, қаердадир янги саҳнага чиққанлар дунёни лол қолдирди. 2024 йил Олимпиадасида Ўзбекистон фақат боксда 5 та олтин медаль олиб, улкан ютуққа эришди. Олимпиада бу қадар ёрқин ютуқларни кўпдан бери кўрмаганди. Марказий Осиёнинг ҳар бир давлати бошқаларига ёрдам кўрсатди, эътибордан четда қолмади. 

Шу билан бирга қатор спорт турларидан якуний беллашувлар ўтказилди. Қозоғистондан даврага чиққан Алишер Ерғали 97 килограммгача бўлган вазнда бронза учун курашди ва, афсуски, эронлик полвонни мағлуб қила олмади. Шу тариқа, жамоамиз жами 7 та турли даражали медалга эга бўлди. Шу жумладан, мамлакатимиз тарихидаги биринчи дзюдо олтинини олган Елдўс Сметов қозоғистонликларнинг ёдида қолди. Парижда гимнаст Нариман Қурбанов, грек-рим кураши устаси Демеу Жадраев ва боксчи Нурбек Ўралбай кумуш медаль олишди. Дзюдочи Гусман Қирғизбаев, боксчи қиз Назим Қизайбай ҳамда ўқ отишда Александр Ле ва Ислам Сатпаев дуэти бронзага эга бўлишди. Юртдошларимизнинг муваффақияти бутун мамлакатиз халқига улкан қувонч келтирди.

– Айтишни истардимки, Олимпиада ўйинларида ҳар бир медаль соҳиби билан мулоқотда бўлдим. Журналист сифатида шуни таъкидлай оламанки, улар бу ғалабаларга бир кунлик ҳаракати билан эмас, умри давомида интилиб юриб эришишди. Ҳар бир спортчи иродаси, матонати ва байроғимиз кўкда ҳилпираши учун борини беришга тайёрлигини кўрсата олди. Барчамиз жаҳон ва Қозоғистон спорти ривожининг янги саҳифасини томоша қилганимизни айта оламан. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.