Астанада Осиё Паралимпиада қўмитаси конференцияси ўтяпти

Астанада Осиё Паралимпиада қўмитаси конференцияси ўтяпти

Қозоғистон Паралимпиада ҳаракатини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшяпти. Астанада бўлиб ўтаётган Осиё Паралимпиада қўмитаси конференциясида ташкилот президенти Маджид Рашед шундай баёнот берди. Қозоғистонда замонавий спорт инфратузилмалари ривожланяпти, миллий Паралимпиада машғулотлар маркази ишлаб турибди. Бундан ташқари, республика йирик халқаро беллашувлар ташкил этиш тажрибасига эга. Астанада Осиё Паралимпиада қўмитаси конференцияси ва Бош ассамблеясининг ташкил этилиши бу йўналишда мамлакат нуфузини оширишдаги яна бир қадам бўлди. Бундай кенг кўламли тадбир Марказий Осиёда биринчи марта ўтказилди. Бир қанча кун давомида 45 та мамлакат вакиллари яна бир қанча паралимпиада спорти турларини тасдиқлаш, тажриба алмашиш ва атлетлар тайёрлашнинг янги стандартларини белгилаш ниятида.

Мажид Рашид, Осиё Паралимпиада қўмитаси президенти:

– Қозоғистон — ҳаракатимизнинг энг кучли ҳамкорларидан бири, параспортдаги энг жадал ривожланаётган миллий паралимпиада қўмиталаридан бири шу ерда. Мамлакатингиз бу спорт турларини ривожлантиришда фақатгина Осиё миқёсида ном қозонган эмас. Анжуманнинг Қозоғистонда ташкл этилиши, менимча, тўғри қарор бўлди. Конференцияда тегишли мавзулар муҳокама қилиниб, тажриба алмашингач ҳаракатни ривожлантириш борасида аниқ қарорлар қабул қилишимизга ишончим комил.

Абдумалик Сарманов таржимаси