Қозоғистон 7-14 февралда Хитойда ўтказиладиган ІХ Қишки Осиё ўйинларида фаол қатнашади. Мамлакат шарафини 138 нафар спортчи ҳимоя қилади. Улар 51 медаллар жамламаси бериладиган олти спорт турида, 10 йўналишда - керлинг, чанғи пойгаси, фристайл акробатика, фигурали учиш, хоккей, тоғ чанғиси ва конькида югуриш, шорт-трек, биатлон ва биринчи марта дастурга киритилган ски-альпинизмда куч синашади. Қозоғистон атлетлари олтинчи марта Қишки Осиё ўйинларида иштирок этишяпти, юртдошларимиз бу анжуманга илк марта 1996 йилда қатнашган. Туризм ва спорт вазирлиги берган маълумотга кўра, Қишки Осиё ўйинларида шу кунгача Қозоғистон вакиллари 196 медаль олган. Шундан 78 таси олтин, 62 таси кумуш ва 56 таси бронза. Таъкидлаш лозимки, жорий йилда ўтказиладиган беллашувларда Осиёнинг 32 давлатидан минг нафардан зиёд спортчи қатнашади. Улар 64 та медаль жамламаси учун курашади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

