Қозоғистонлик шорт-трекчилар - бронза медаль соҳиби

Қозоғистонлик шорт-трекчилар - бронза медаль соҳиби

Қозоғистон шорт-трекчилари яна ғалаба қозонди. Миланда бўлиб ўтган дунё кубоги босқичида эркаклар жамоаси бронза медаль олди. Эслатамиз, атлетларимиз аввалроқ Харбинда бўлиб ўтган 9-Қишки Осиё ўйинларида ҳам улкан ғалабага эришганди. Спортчилар Астана халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Таъкидлаш лозимки, Италияда ўтган биринчиликда таркибида Денис Никиша, Глеб Ивченко, Адил Ғалиахметов ва Мерсаид Жақсибаев бўлган жамоамиз Хитойни ортда қолдирди ва фақат Италия, Канада спортчиларидан орқада қолди. Атлетлар учун бирданига иккита йирик беллашувда қатнашиш кўп куч талаб қилди, лекин ирода ва мунтазам ўтказилган машғулотлари ўз мевасини берди.

Мерсаид Жақсибаев, 2025 йилги Қишки Осиё ўйинлари чемпиони, шорт-трек бўйича дунё кубоги бронза медали соҳиби:

- Ҳиссиётларни жиловлаш осон бўлмади, шок ҳолати юз берди. Қийналдик, чунки Харбинда медалларни олганимиздан кейин 2 соат ичида нарсаларни йиғиб, аэропортга кетдик. Милангача самолёт 11 соат 15 дақиқа учади. Бунинг устига, вақтга кўникиш зарур бўлди. Чунки Милан ва Харбин ўртасидаги фарқ - 8 соат. Уйқуга кетиш қийин, вақтида уйғониш ҳам. Кўз очасиз ва бир муддат фалажлангандек ётасиз. Шу ҳолатда беллашувга борасиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси