Қозоғистон ёш хоккейчилари Канададаги халқаро турнирида ғалаба қозонди

Қозоғистон ёш хоккейчилари Канададаги халқаро турнирида ғалаба қозонди

Astana Team болалар хоккей жамоаси Канадада ўтказилган юниорлар халқаро турнирида ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи матчда Қозоғистон спортчилари майдон эгалари – «Монреаль» жамоасини буллитлар сериясида мағлуб қилди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ёш хоккейчиларни тарихий ғалаба билан табриклади. Давлат раҳбари мазкур муваффақият мамлакат спортида муҳим воқеа бўлганини таъкидлади. Табрикномада жамоа юқори малака ва ғалаага интилиш намойиш этгани, ўта оғир кечган якуний беллашувда хоккей ўйини ватани вакиллари – канадаликларни мағлуб қилгани кўрсатилди. Президент ёш хоккейчиларга ўз кучига ишониш, мунтазам шуғулланиш ва ёрқин ғалабаларга эришишни тилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси