«Олтин одам» шахсияти борасидаги кўп йиллик баҳсга нуқта қўйилди. Олимлар илк маротаба унинг геномини ўқиб чиқди ва 1969 йилда Иссиқ қўрғонида топилган жасад қолдиқлари эркак кишига тегишли бўлганини тасдиқлади. ДНК таҳлили ҳам машҳур жангчи темир асрига мансуб сак жамияти аслзодаларининг вакили бўлганини кўрсатади. Тадқиқотни Қозоғистон, АҚШ, Германия, Австралия ва Жанубий Корея олимларидан иборат халқаро гуруҳ ўтказди. Мутахассислар эрамизгача бўлган IX-III асрларда Евроосиё даштларида яшаб ўтган 85 кишининг генетик материалларини ўрганди. Олинган натижалар "Олтин одам"нинг келиб чиқишини аниқлаш баробарида, турли қўрғонларда дафн этилган қадимги одамлар ўртасидаги қондошлик алоқаларини кузатишга ҳам имкон берди.
Абдумалик
Сарманов таржимаси

