Астанадаги Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши котибиятининг 20 йиллигига бағишланган давра суҳбатида турли ташкилотлар ўртасида
ҳамкорликни кучайтириш муҳокама қилинди. Унда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди. ОҲИЧК мамлакатлар
ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорлик майдончасига айланди. Ташкилот бош котиби Қайрат Сарибайнинг таъкидлашича, кучайиб
бораётган иқлим ўзгариши, таъминот занжирлариги узилишлар, озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ глобал
муаммоларни ҳеч бир мамлакат ёки
ташкилот ёлғиз ўзи ҳал қила олмайди.
Бунинг учун ҳаракатларни мувофиқлаштириш
керак. ОҲИЧК ҳам ташқи алоқаларни фаол ривожлантирмоқда.
Қайрат Сарибай,
ОҲИЧК бош котиби:
- 2007 йилдан буён ОҲИЧК БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи
сифатида доимий жойига эга. Биз бошқа минтақавий тузилмалар билан алоқаларни
ривожлантирмоқдамиз. Бугун нафақат ҳамкорлар ва кузатувчилар, балки қитъамизда
фаолият юритаётган бошқа иштирокчилар билан ҳам ажойиб давра суҳбати ўтказдик. Аъзо давлатларга ҳам хизматдамиз. Барча
ҳамкасбларимиз учун ҳам ишончли ҳамкор ҳисобланамиз.
Юбилей дастурининг давомида тантанали қабул ташкил этилди. ОҲИЧКнинг 20 йиллик шаклланиш ва ривожланиш босқичларини акс эттирувчи фотокўргазма меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Эслатамиз, бу ташкилотни яратиш ғояси Қозоғистонга тегишли. У 28 давлатни бирлаштирган, Марказий Осиёдан Шарқий Европагача бўлган ҳудуддаги дунё аҳолисининг деярли ярмини қамраб олган энг йирик мулоқот ва ҳамкорлик майдончаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси

