Қозоғистонда
МДҲдаги энг йирик шамол электростанцияси қурилишига старт
берилди. Энергия жамғариш
имконига эга объект қуввати 1 ГВт. Жами 1 миллиард доллар инвестиция
киритилади. Лойиҳа хитойлик
ҳамкорлар билан биргаликда ишга туширилади. Павлодар вилоятида келажак учун мактуб
жойланган капсула тантанали тарзда қўйилди. Объект қуриладиган жой олимлар томонидан синчиклаб ўрганилди. Маълум бўлишича, у ерда йилнинг 270 кунида шамол тинмас экан. Станция 2029 йилда ишга тушади. Таъкидлаш лозимки, минтақа мамлакатда ишлаб чиқарилган электроэнергиянинг 40 фоизини беради. Ушбу вилоятда Қозоғистоннинг йирик энергия манбалари, шу жумладан, стратегик аҳамиятга эга бўлган Экибастуз энергетика тугуни
жойлашган.
Қайрат
Массутов, «Самрук-Энерго» ҲЖ бошқаруви раиси:
- Лойиҳа доирасида экологик
тоза энергия генерация қилинади ва энергия захираси яратилади. Бу эса аҳолини
электр қуввати билан таъминлаш, энергия тизими барқарор ишлаши учун муҳим.
Асаин
Байханов, Павлодар вилояти ҳокими:
- Ҳар бир ускуна 8 мегаватт қувват беради. Бу ерга юзлаб шамол мачталари
ўрнатилади. Шамол ва қуёшдан қувват олувчи бошқа станциялардан фарқли равишда,
бунда энергия тўплагичлар қўйилади. Заруратга кўра ишлатиш имкони туғилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

