Қозоғистон октябрь ойида нефть қазиб олиш ва экспорт қилиш ҳажмини тиклайди. Каспий трубопровод консорциуми 15 октябргача таъмир ишларини якунлаш ниятида. Энергетика вазирлиги маълум қилишича, октябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида Қашағанда «қора олтин» қазиб олиш ҳажми тикланади. Аввал бўлгани каби, суткасига 400 минг баррель олинади. Экспертлар фикрича, Қарачағанақдаги камчиликлар ва режага кўра амалга оширилган таъмир ишлари нефть қазиб олиш ҳажмини бироз қисқартиришга сабаб бўлганди. Август ойида жами беш миллион тонна «қора олтин» қазиб олинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси