Қозоғистонда 6 октябрь куни АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилади. Парламентпалаталари қўшма йиғилишида Республика халқига Мактубини баён қиларкан Қосим-Жўмарт Тўқаевушбу санани кўрсатди. Давлат раҳбари таъкидлашича, глобал энергия тақчиллиги ва мамлакатда ишончли, экологик тоза энергия манбаларига эҳтиёж ортаётганлиги сабабли атомэнергетикасини ривожлантириш зарурати туғилди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Энергия чиқаришнинг бу усули иқтисодимизнинг жадал ўсиб бораётган эҳтиёжини бирмунча қондира олади. Бугунги кунда дунёнинг энг ривожланган ва ривожланаётган 30 та мамлакатда 200 тадан зиёд АЭС мавжуд. Биз мамлакатнинг узоқ муддатли манфаатларини ҳисобга олган ҳолда келажакни ўйлашимиз лозим. Шунинг учун АЭС қурилиши бўйича ҳар томонлама мукаммал қарор қабул қилиш, стратегик аҳамиятга эга режаларни жамиятда кенг муҳокама этиш зарурлигини таъкидлаганман.
Парламент депутатлари фикрича, АЭС қурилиши жамиятда кенг муҳокама қилиняпти. Экспертлар ва соҳа мутахассислари бир йил давомида минтақаларда аҳоли ўртасида фаол тушунтириш ишлари олиб борди. Учрашувлар жамоат тингловлари шаклида амалга оширилди. Уларда ҳар бир фуқаро фикрини айтиш, сўзга чиққанлар берган маълумотни таҳлил қилиш имконига эга бўлди.
Сергей Пономарев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:
– Алмати марказида 60 йилдан буён ядро реактори муваффақиятли ишлаб келаётганини кўпчилик билмайди. Биздаги «Қазатомпром» ташкилотида кучли мутахассислар бор, Ульба заводида таблеткалар ишлаб чиқарилади, Курчатовда Миллий ядро маркази ишлаяпти, биз уран захиралари бўйича пешқадаммиз. Бизга юқори қийматли маҳсулот берадиган корхоналар зарур, уларга кўп энергия кетади. Атом станцияси қурилиши муаммоларни ҳал қилади.
Парламент депутатлари Президент Мактуби бўйича фикр билдиришди
Умуман олганда, Парламент депутатлари фикрича, Мактубда мамлакатнинг яқин келажакдаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари, шунингдек, Парламент, Ҳукумат ва ҳокимликлар иш ритми аниқ кўрсатиб берилди.
Марат Башимов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:
– Одамлар учун хавфсиз муҳит жуда муҳим, Президент активларни қайтаришга, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор берилишини алоҳида тилга олди. Банклар масъулияти, соядаги иқтисодга қарши кураш, бюджет учун жавобгарлик кучайтирилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.