Нур-Султон ва Сеул ҳамкорликда ерни масофадан туриб зондлаш учун йўлдош ишлаб чиқариш ниятида.
Таъкидлаймиз, космос - икки республика учун ҳамкорликнинг янги йўналишларидан бири, лекин боғлиқ жиҳатлар оз эмас. Қозоғистонда ерни масофадан туриб зондловчи 18 та KazEOSat йўлдоши гуруҳини яратиш мўлжалланган. Корея эса яқинда барча деталларини ўзи ишлаб чиққан ва тайёрлаган жиҳозни Бойқўнғирдан учирди.
Малик Олжабеков, Қозоғистон Республикаси рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги қўмита раиси ўринбосари:
- Биз, ҳарҳолда, корейс компаниялари ушбу лойиҳада фақат жамланмалар етказувчиси эмас, инвестициявий ҳамкор сифатида иштирок этишини кўриб чиқишни истардик. Сатрек компаниясининг космик жиҳозларда йўлдошни аниқлаш ва очиш соҳасида мақбул ишланмалари борлигини яхши биламиз. Бизда ҳам турли тармоқ органларидаги муаммолар ечимида мазкур суратлардан фойдаланиш борасида яхшигина тажриба мавжуд, икки давлатнинг салоҳият ва тажрибасини бирлаштириб, геоахборот маҳсулотлари билан глобал бозорга чиқишни бошлаш истагидамиз.
Томонлар энергетика ва минерал захиралар соҳасида ҳам ҳамкорлик қилиш ниятида. Икки давлат вакиллари Чимкентда асосий ёғларни ишлаб чиқарувчи завод барпо этиш, Қозоғистонда газ қуйиш станциялари қурилиши лойиҳасини кенгайтириш лойиҳаларини, шунингдек, атом энергетикаси ва металлургия соҳасидаги шериклик истиқболларини муҳокама қилишди.
Далида Алдабергенова, Қозоғистон миллий атом компанияси бўлим бошлиғи:
- 15 йил мобайнида Қозоғистон ва Корея атом энергетикаси соҳасида мустаҳкам шериклик муносабатларини ўрнатди. Биз тузган охирги шартномалар 2020 йил январидагилар бўлиб, ўтган йил март ойида муваффақиятли амалга оширилди. Шуъба компаниямиз ва KHNP билан 2025 йилдан 2029 йилгача етказиб бериш борасида узоқ муддатли шартномамиз бор.
Хан Син Хун, корейс компанияси директор ўринбосари:
- 100 минг тонна ферросилиция ишлаб чиқарувчи завод қурилиши лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Бу пўлат ишлаб чиқариш учун муҳим хом ашё. Уч йилча аввал буюртмачи билан музокара бошлаганмиз, шу вақт ичида муҳокамалар давом этди. Натижада, ўтган йил ноябрида.
пандемияга ҳам қарамасдан, Қозоғистон ва Корея ҳукуматлари ёрдами туфайли бизга 10 кишилик делегация келди, лойиҳалаштириш бўйича шартнома тузилди. Айни вақтда базавий лойиҳалаш жараёни кетяпти. Июнь ойи ўрталарида 10 тача ходимимиз тўлиқ лойиҳалаш масаласини муҳокама қилиш учун Қозоғистонга боради.
Қозоғистон ва Корея Республикаси ўзаро тажриба алмашишни мўлжаллаган. Ўрмон хўжалиги соҳасида бўлганидек, АСМ ва сув таъминотини рақамлаштириш борасида ҳам.
Абдумалик Сарманов таржимаси