Қозоғистонда яна 11 та янги ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Агросаноат мажмуасидаги лойиҳаларга инвесторлар 22 миллиард тенге сармоя киритаяпти. Республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
берган маълумотга кўра, парранда фабрикалари
йилига жами 792 миллионта тухум бера олади. Объектлар 2026 йил охиригача ишга тушади. Корхоналар
Улитау, Жетису, Абай, Ақмўла, Қарағанди, Қўстанай, Манғистау, Туркистон, Ақтўбе, Алматии ва Атирау вилоятларида очилади. Вазирлик
берган маълумотга кўра, бундан ташқари очиладиган
яна 29 фабрика туфайли
парранда гўшти етиштириш йилига 220 минг тоннага етади. Корхоналар келаси йили ишга тушади. Объектлар 12 та минтақада жойлашган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

