Қозоғистон
нефть-газ
соҳасида янги лойиҳаларни рўёбга чиқариш ниятида.
Хитойнинг Sinopec компанияси ушбу лойиҳаларда қатнашиш истагини билдирди.
Аввалроқ, бу компания Атирау нефтни қайта ишлаш заводини модернизациялашда
қатнашганди. Sinopec президенти Юй
Баоцайни қабул қилган Бош вазир Алихан Смаилов таъкидлашича, Қосим-Жўмарт
Тўқаев Қозоғистон халқига Мактубида нефть-газ кимёси ишлаб чиқарилишини жадал
ривожлантириш вазифасини қўйган. «Лангар» лойиҳалардан бири - «Полиэтилен» ҳисобланади. Ҳукумат режасига кўра,
бу лойиҳа мамлакат иқтисодиётига мультипликатив самара бера олади. Sinopec ўз соҳасида
жаҳондаги илғор ташкилотлардан бирилигини ҳисобга олган ҳолда, компаниянинг лойиҳага
тўлақонли ҳамкор сифатида кириши мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга, деди
Бош вазир. Юй Баоцай нефть-газ соҳасида ишлаётган қозоғистонлик мутахассислар
малакасини оширишни таклиф этди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.