Оила қадриятлари абадий

Оила қадриятлари абадий

Жорий йилда 17 оила «Шарафли оила» миллий танловида ғолиб бўлиши мумкин. Ўтган йилларда эса фақат битта сулола ғалаба билан қутланган. Тадбир ўтказишдаги янги ўзгаришлар хусусида аёллар ва оила-демография сиёсати миллий комиссияси раис ўринбосари маълум қилди. Лаззат Сулеймен айтишича, мамлакатда бу танлов 7-марта ўтказилмоқда. Ўтган йиллар давомида унда 15 мингдан зиёд оила қатнашиб, ўзлигини намойиш қилган. Танлов маънавий қадриятларни тиклаш, оила мақомини кўтаришга қаратилган. Таъкидлаш жоизки, беллашувларда меҳнат, спорт, ижод, интеллектуал ва илмий ютуқларга эга бўлган сулолалар қатнашади.

Ҳужжатлар 15 июнгача қабул қилинади. Ғолибларни мукофотлаш маросими сентябрь ойида, Оила куни арафасида бўлиб ўтади.

Абдумалик Сарманов таржимаси