«Қозоқ тозиси» учун расмий тартибда бу зотнинг ўзига хослиги
тўғрисида патент олинди. Интеллектуал мулк миллий институти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги давлат комиссияси қарорига кўра тегишли ҳужжатни тақдим этди. Патент эгаси - «Қансўнар» овчилар ҳамжамияти. У миллий ит зотларини сақлаб қолиш билан шуғулланади. Эндиликда ташкилот тўбет ва қозоқ тозисининг сақлаб
қолиниши, кўпайиши, қизиқиш
ортиши учун масъул. Овчи итнинг сони республика питомникларида тикланаяпти. Ушбу зотга мансуб итлар маҳаллий иқлим шароитига
мослашган. Эслатамиз, 2023 йилда Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоқ ит зотларини давлат муҳофазасига олиш тўғрисида
қонунни имзолаган эди. Ўтган йили эса Халқаро кинология федерацияси тозини расман алоҳида зот сифатида тан олиш ва стандарт соҳиби сифатида Қозоғистон кўрсатилиши тўғрисида
қарор қабул қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

