Алматида олимлар туркий давлатлар тарихи бўйича ягона икки томли академик
нашр тайёрлаш масаласини муҳокама қилди. Шунингдек, учрашув чоғида халқаро ишчи
гуруҳ таркиби, бўлғуси асарнинг тузилиш ва методологияси белгилаб олинди. Эслатамиз,
умумий монография яратиш ғояси ўтган йили Бишкекда бўлиб ўтган Туркий давлатлар
ташкилоти саммитида таклиф қилинганди. Туркий Академия раҳбарлик қиладиган
лойиҳага ҳозирги пайтда олим ва экспертлар жалб этилмоқда. Мутахассислар
фикрича, асар туркий халқларнинг умумий тарихий меросига илмий тушунча бериш ва
давлатлараро маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кўзда
тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

