Астанада «Буюк Дашт - 2024» халқаро танловида ғолиб бўлган китоблар тақдимоти ўтказилди. Уларнинг муаллифлари – хорижда яшовчи этник қозоқлар. Ижодий беллашувда қатнашишни истаганлардан юзтача ариза тушган. Ҳакамлар Монголия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Россияда яшовчи хорижлик ёзувчиларнинг 9 та шеърий тўплам, бадиий-адабий асарларини саралаб олди. Лойиҳа қондошлар ичида қозоқ тили, маданияти ва анъаналарини оммалаштириш учун ташкил қилинди. У 2023 йилдан бўён ўтказилади. Танлов доирасида ёзувчиларнинг 20 дан зиёд китоби чоп этилди. Уларни рақамли форматда ҳам ўқиш мумкин. Ўтган йил натижалари эълон қилингач, ташкилотчилар «Буюк Дашт – 2025» танловига аризалар олинишини маълум қилишди.
Данияр Кадиров, «Ўтандастар
жамғармаси» нотижорат ҳиссадорлик жамияти
президенти:
- Китобларнинг миллий ўзлик, идентификация, миллий кодни сақлаб қолиш учун мўлжаллангани уларнинг қийматини оширади, асарлар ёшлар учун жуда қимматли. Асарларни Қозоғистон ичида бепул тарқатаяпмиз. Кутубхона ва мактабларга беряпмиз. Муаллифларни қўллаб-қувватлаган ҳолда қозоқ тилини, маънавий қадриятларни оммалаштиряпмиз.
Даулеткерей Капули, «Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси» жамоат бирлашмаси Астана шаҳар филиали директори:
- Асарлар уларнинг мазмуни, ўзига хослиги, бадиийлиги ва ҳаққонийлик каби критерийлар асосида баҳоланди. Чоп этилган китобларнинг сифатига шубҳа бўлиши мумкин эмас. Мен Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси вакили сифатида мазкур лойиҳа давом этишини жудаям хоҳлайман, чунки у маънавиятимиз учун зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

