Нью-Йорк шаҳри марказида – Уолл-стритда давлат мадҳияси садолари остида Қозоғистон байроғи кўтарилди. Республика куни арафасида Американинг энг йирик мегаполисида ташкил қилинган анжуманда қозоқ диаспораси вакиллари, тадбиркорлар ва талабалар, дипломатик корпус аъзолари, Нью-Йорк шаҳри мэри қатнашди. Тўпланганлар учун дўмбира садоси янгради.
Рауан Тлеулин, Қозоғистон Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консули, АҚШ:
– Байроқ ҳамиша халқимизнинг бирлиги ва жасурлиги тимсоли бўлиб келган. Америкалик ҳамкасбларимиз билан бирга мана шу тадбирни ташкил эта олганимиздан мамнунман.
Таня Янг, Нью-Йорк шаҳридан, Димаш Қудайберген ижоди мухлиси:
– Менга сизнинг маданиятингиз жуда ёқади. Халқингиз бағри кенг, меҳмондўст. Яқинда Қозоғистонда, Димашнинг Астанадаги концертларида бўлдим. Ажойиб шоу эди. Шу тариқа учинчи марта Қозоғистонда бўлдим.
Абдумалик Сарманов таржимаси.