Қозоғистонда чегара орқали хавфли чиқиндиларни ташиш тартиби тасдиқланди. Сенат Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ҳудуди бўйлаб шундай юкларни чегаралардан ўтказиш тартиби тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Экология, геология ва табиий захиралар вазири Серикқали Брекешев таъкидлашича, юк орқага қайтарилган тақдирда, жўнатувчи уни тегишли талабларга мувофиқ йўқ қилиши лозим. Гап чиқиндиларни қайта ишлаш, тайёрлаш, саралаш ҳақида кетяпти.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Шартнома Иттифоқ давлатлари ўртасида хавфли юкларни кўчириш тартибини белгилайди. Шундай ҳолатларда берилган хулосалар ва аниқланган камчиликлар ҳақида маълумот алмашиш учун ҳуқуқий асос яратади. Мазкур қонун туфайли келажакда чиқиндилар экологик талабларга мувофиқ йўқ қилинишига, атроф-муҳит ифлосланишининг олди олинишига ишонамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси