Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон президенти сайловида овоз бергач, бугунги кунни тарихий сана, деб атади. Амалдаги давлат раҳбари таъкидлашича, ушбу кунда қозоғистонликлар мамлакатнинг ёрқин келажаги учун овоз берди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Жорий йил осон кечмади. Халқимиз жипслашди. Барча қийинчиликларни енгиб ўтди. Олдимизда улкан мақсад ва вазифалар турибди. Катта ишлар кутяпти.
Давлат раҳбари лавозимига номзод Жигули Дайрабаев ҳам ўз овозини берди. Қозоғистон фермерлари ҳамжамияти раҳбари таъкидлашича, мамлакатнинг келажаги буюк.
Номзод Нурлан Ауесбаев овоз бериш ҳар кимнинг фуқаролик бурчи эканлигини айтди ва жамоасига амалга оширилган ишлар учун миннатдорчилик билдирди.
Ушбу сайлов мамлакат ривожига туртки беришини айтган Қарақат Абден ҳам танловини амалга оширди..
Қарақат Абден, Қозоғистон Республикаси президентлигига номзод:
- Бугун қозоғистонликлар оилалари билан бирга мамлакат келажаги учун овоз беради. Қозоғистон гуллаб-яшнасин! Барчамиз бирга адолатли, янгиланган Қозоғистонни бунёд этишимиз керак.
Ўз навбатида президентликка номзод Мейрам Қажикен овоз берганидан кейин халқ ва мамлакат ўзгаришларга муҳтожлигини тилга олди.
Салтанат Турсинбекова ҳам сайлов участкасига борди. Унинг таъкидлашича, ташвиқот кампанияси доирасида у 12 минтақага борган, аҳолини дастури билан таништирган. Давлат раҳбарлигига номзод таъкидлашича, у учун қозоғистонликлар ҳуқуқларини муҳофаза этиш эканлигини айтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси