АЭС қурилиши бўйича референдум натижалари эълон қилинди

Беш ярим миллион нафардан кўпроқ қозоғистонлик атом электр станцияси қурилишини маъқуллади. Республика референдумининг якуний натижалари чиқарилди. Мамлакатдаги референдумга қатнашиш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 63 фоизи овоз берди. Уларнинг 71 фоизи Қозоғистонда АЭС қурилишини маъқуллади. Референдум жараёнларини мамлакат фуқароларидан ташқари, 30 та хорижий давлатдан 177 нафар кузатувчи ва 4 та халқаро ташкилот вакиллари назорат қилди, 200 тадан зиёд хорижлик мухбир бу борада маълумот тарқатди. 

Нурлан Абдиров, Марказий сайлов комиссияси раиси: 

– Хорижлик ва халқаро ташкилотлар кузатувчиларининг хулосасига кўра референдум мавжуд қонунчиликка ва Қозоғистон Республикаси зиммасига олган халқаро мажбуриятларга мос шаклда ўтказилди. Фуқаролик жамият вакиллари фаол қатнашгани ва фуқароларнинг истаганидек овоз беришини таъминлаш учун ҳамма чора-тадбирлар кўрилгани таъкидланди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.