Нур-Султонга ниқоб тартиби қайтади

Нур-Султонга ниқоб тартиби қайтади

Қозоғистон пойтахтида 23 июлдан бошлаб, санитария чекловлари киритилади. Мегаполис коронавирус касаллиги бўйича «сариқ» зонага ўтиши сабабли Нур-Султон шаҳри аҳли ва меҳмонларига кўпчилик тўпланадиган жойларда ниқоб тақиш ҳамда тўпланганларнинг умумий сони 10 нафардан кўп бўлган йиғилишларни оффлайн эмас, онлайн шаклда ўтказиш тавсия этилди. Юзма-юз йиғилиш иштирокчилари сони 10 нафардан ошмаслиги керак. Гуруҳлар ва синфларни аралаштириб дарс ўтиш тақиқланди. Бемор билан мулоқотда бўлганлар, ҳомиладорлар ва вакцина олиши мумкин бўлмаганлар масофадан ишлашга ўтади. Шаҳар бош врачи коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга боғлиқ махсус қарорини имзолади. Шунингдек, Сархат Бейсенова аҳоли ўртасида вакцинация ва ревакцинацияни фаоллаштириш орқали иммунитетни мустаҳкамлаш лозимни уқтирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.