Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси Шимолий Ирландияни мағлуб қилди. Матч Евро-2024 саралаш турнири доирасида ўтказилди. Таъкидлаш лозимки, ўйиндаги ягона голни Максим Самородов киритди. Миллий терма жамоани қўллаб-қувватлаш учун стадионга Давлат раҳбари ташриф буюрди. Матчдан сўнг Қосим-Жўмарт Тўқаев футболчиларни ёрқин ғалаба билан табриклади. Президент ўйиннинг шиддатли ва жонли бўлганини тилга олди. Жамоа капитани Асхат Тағиберген Давлат раҳбарига миннатдорчилик билдирди ва жамоа номидан унга футбол тўпини совға қилди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев инстаграмдаги саҳифасида волонтёрлар ва фаолларнинг ўйиндан сўнг трибуналарни тозалаш бўйича кўтарган ташаббусини қўллаб-қувватлади. «Футболчи спортчиларимиз ва ёшларимиз билан фахрланаман», деб ёзди Давлат раҳбари. Таъкидлаш лозимки, ушбу ғалабадан сўнг Қозоғистон терма жамоаси раҳбари саралаш гуруҳида 2-ўринга чиқди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.