Саратонни даволашнинг янги усуллари ўзлаштирилмоқда

Саратонни даволашнинг янги усуллари ўзлаштирилмоқда

У Карти деб аталади. Янги усул Америка, Хитой, Сингапур, Японияда, қатор Европа давлатларида самарадорлигини кўрсатди. Ҳозирча у МДҲ ҳудудида фақат Россиядаги гематология болалар марказида ишлатилади. Унга кўра бемор лимфоцитларига ишлов берилади, улар олган махсус рецепторли материал саратон ҳужайраларини аниқлайди ва йўқ қилади. Бу усулдан фойдаланилганида саратоннинг сўнгги босқичида бўлганларнинг 50 фоизи, дастлабки босқичидагиларнинг 95 фоизи тузалиб кетади.

Ерлан Раманқулов, биотехнологиялар миллий маркази бош директори:

Саратон шу қадар кўп турланадики, унга қарши ягона дори ишлаб чиқаришнинг имкони йўқ. CAR-T технологиясини мўъжиза деса бўлади. У бемор учун мослашган тиббиёт тараққиётининг янги  ва истиқболли босқичи тимсоли дейиш мумкин. Ҳар бир одамга хомосапиенс тури вакилига эмас, ўзига хос шахсга қилинган муносабатда бўлинади, генлари, тузилиши чизмаларига қараб якка тартибда дори-дармон  тайинланади.

Шуни ҳам айтиш керакки, Қозоғистон олимлари ҳозирча ускуналарни синовдан ўтказяпти. Клиник тажрибалар икки йилдан буён давом этмоқда. Мутахассислар Лондонда таълим олган. 2023 йил охиригача шифокорлар олти нафар беморни даволаш билан шуғулланади. Сўнгра бу терапия оммавий шаклда жорий этилади. Бугунги кунда Қозоғистонда «қон саратони» ташхиси қўйилганлар сони етти мингдан зиёд. 

Абдумалик Сарманов таржимаси