Қозоғистон ҳунармандларининг ёрқин ва ўзига хос ижод намуналари жаҳон бозорларига чиқади. Энди юртимиз усталарининг нand-made товарлари e-commerce савдо майдончасида бутун дунёга сотилади. Янги ташаббус «Ready4Trade» лойиҳаси доирасида рўёбга чиқарилади. Уни Европа Иттифоқи молиялаштиради.
Кестутис Янкаускас, Европа иттифоқининг Қозоғистондаги элчиси:
- Марказий Осиё ўзининг анъаналари, ўзига хос ва беназир маданияти, қадимий ҳунарлари билан машҳур, лекин дунё буни у қадар яхши билмайди. Бугунги кунда ҳам анъанавий усулларда амалий санъат билан шуғулланаётган, заргарлик, кулолчилик ва бошқа ишлар билан шуғулланаётганлар бор. Биз дунёнинг энг йирик маркетплейси билан боғландик, у бир қанча қитъаларда бор, лекин Марказий Осиёга келмаган. Минтақа билан ишлаш таклиф этилди. Раҳбарият розилик билдирди.
Бу майдончада Марказий Осиёнинг бошқа ҳунармандлари ҳам ўз ишларини сотиши мумкин. Дипломат таъкидлашича, лойиҳа туфайли минтақа корхоналари кучаяди, халқаро даражада барқарорлашади, кўзга ташланади. Бошланғич босқичда 40 ҳунарманд танлаб олинади. Уларга рўйхатдан ўтиш, тақдимотлар, сотишлар, қадоқлаш, маҳсулотни экспресс етказиб беришда ёрдам беришади. Шунингдек, Марказий Осиё усталари бошқа майдончаларга ҳам чиқиш имкониятига эга бўлади. Уларнинг сувенирлари ЮНИСЕФ, Смитсон Халқ ижодиёти фестивалида, Road Scholar Бутунжаҳон бозорида ва бошқа машҳур халқаро маркетплейсларда кўрсатишади.
Кестутис Янкаускас, Европа иттифоқининг Қозоғистондаги элчиси:
– Лойиҳа биринчи навбатда минтақа ичидаги савдо тўсиқларини олиб ташлаш, савдога туртки беришга қаратилган. Марказий Осиё 75 миллион кишилик йирик бозор ҳисобланади. Шунингдек, лойиҳа Марказий Осиёнинг кичик бизнеси учун Европа Иттифоқи ва жаҳон бозорларини очади. Бу дастур биринчи навбатда ҳунармандлар электрон тижорат имкониятларидан самарали фойдалана олиши учун йўл очади.
- Биз Европа Иттифоқида бўлгани каби, ҳунармандлар Марказий Осиёда ҳам иқтисодиёт асосига айланиши зарур, деб ҳисоблаймиз. Йирик корхоналарга катта ёрдам зарур эмас. Электрон тижорат ва рақамли майдончалар орқали сотиш — халқаро савдо келажаги ҳисобланади. Биз бошқаларни ҳам бу лойиҳада қатнашишга чақирамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси