Президент Болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклади

Президент Болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Twitter тармоғидаги расмий саҳифасида болалар мамлакатимиз келажаги эканлигига урғу берар экан, «Биз уларга ғамхўрлик қилишимиз зарур. Улғайиб келаётган авлод учун қулай шарт-шароит яратиш ҳамиша давлат устуворликлари қаторида бўлади», дея уқтириб ўтган. Таъкидлаш жоизки, болаликни ҳимоя қилиш ва унинг давомийлиги рейтингида Қозоғистон 180 та давлат ичида 50-ўринни эгаллаган. Мустақиллик йилларида республикамизда бу борада қатор халқаро шартномалар ратификация қилинди. Мамлакатда вояга етмаганлар ҳуқуқлари алоҳида кўрсатилган қонунлар мавжуд. Эслатамиз, 1 июнь – Қозоғистонда анъанавий байрам. Бугунги кунда «Болалар бахти учун» республика акцияси доирасида  1000 дан зиёд тадбирлар, хайрия акциялари ва танловлар ўтказиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси