Нур-Султонда жаҳонга машҳур рассомлар кўргазмаси очилди

Нур-Султонда жаҳонга машҳур рассомлар кўргазмаси очилди

Альбрехт Дюрер, ПАбло Руис-и ПикАссо, РЕмбранд, Рене Магритт. Қозоғистонликлар жаҳонга машҳур рассомлар асарлари асл нусхасини томоша қилиши мумкин. Пойтахтда «Санъат қитъаси» халқаро кўргазмаси иш бошлади. Тасвирий санъат даҳолари ишларидан ташқари, экспозицияларда замонавий мўйқалам усталари ишлари ҳам намойиш этилмоқда. Жами 15 мамлакатнинг 22 рассоми тайёрлаган 90 иш саралаб олинган. Ташкилотчилар айтишича, Қозоғистонда шу қадар кенг кўламли кўргазма ўтказиш, картиналарнинг асл нусхаларини олиб келиш учун икки йил мунтазам музокаралар юритишга тўғри келган. Таъкидлаш жоизки, экпозицияга қўйилган энг қадимий асар 1510 йилда чизилган.

Лейла Махат, ташкилотчи:

– Мазкур лойиҳа устида биз жуда узоқ ишладик. Чунки қитъамизнинг маданияти маънавий жиҳатдан нақадар бой, турли-туман эканлигини кўрсатишни истагандик. Саралаб олиш бир томондан жуда қийин, иккинчи томондан осон. Биз Европа маданияти дурдоналарини, санъат ёдгорликларини кўрсатишни истадик. Рембранд, Дюрер, Пикассо, Рена Магритт ва замонавий рассомлар ижодини тақдим этдик. Шу тариқа, Европа маданияти қандай ўзгараётганини намойиш этдик. Галереямизда Пикассо, Дюрер ва Рембрад асарлари тақдим этилишига эришиш учун Европадаги хусусий коллекциялар, галерея коллекциялари билан ишладик.

Наталья Карагўз, Молдовалик рассом:

– Ишларим Магритт, Рембранд, Пикассо асарлари билан бирга намойиш этилаётганидан жуда бахтлиман. Молдовани тақдим этаётганимдан албатта жуда бахтлиман. Бу ерга қўйилган ишларимнинг ҳаммаси Қозоғистонда чизилди, чунки ҳозир мен Нур-Султонда истиқомат қиламан. Ҳар бирида Буюк Даштдан нимадир мавжуд.

Абдумалик Сарманов таржимаси