Астанада Қозоғистон-Швеция қўшма лойиҳаси тақдим этилди. Ноёб экспозицияга икки давлат фотоижодкорларининг 40 дан зиёд асарлари киритилган. Уларда турли оилаларнинг бахтли ва мураккаб даврлари тасвирланган. Бу ишлар ота-она фаолиятига жалб этилиши ва аёллар ҳамда эркаклар ҳамкорлиги мавзусини очиб беради. Ташкилотчилар – Швеция элчихонаси ва Аҳоли сонига оид БМТ жамғармаси фикрича, ҳар бир фотосурат алоҳида ота-она тарихидан баҳс этади. Барча истовчилар уларни томоша қилиши мумкин. Кўргазма 23 ноябргача ишлайди.
Жамила Қусаинова, аҳоли сонига оид бмт жамғармаси вакили:
- БМТда биз жалб этилган оилалар, ота-оналар, эркаклар деб оилалардаги бир хил шароитда тарбия жараёнига, бола парваришига ҳисса қўшаётганларни айтамиз. Бунда фақат пул топиш, маҳсулот харид қилиш кўзда тутилади, оила билан вақтни мазмунли ўтказиш, эр-хотин уй юмушларини бажаришда ўзаро ёрдамлашиши, болалар билан дарс тайёрлаш ҳам киради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.