Димаш Қудайберген БМТ глобал эзгу ният элчиси этиб тайинланди

Димаш Қудайберген БМТ глобал эзгу ният элчиси этиб тайинланди

Димаш Қудайберген БМТ глобал эзгу ният элчиси этиб тайинланди. Ушбу ташкилотнинг миграции Миграция кенгаши йиллик сессиясида шундай қарор эълон қилинди. Бунга сабаб сифатида қозоғистонлик ижрочининг кўп йиллар давомида турли қийин шароитларга тушиб қолган одамларга ёрдам бериб келаётгани кўрсатилди. Эслатамиз, 2024 йилда Димаш ушбу ташкилотнинг минтақавий эзгу ният элчиси этиб тайинланганди. Халқаро нуфузидан фойдаланиб, у ташкилот ишига ёрдам берди, мигрантлар муаммоларини кўтарди, жамиятга интеграция бўлишига ёрдамлашди, хайрия ташаббусларида қатнашди.

Ўтган йили БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Қозоғистонга ташрифи вақтида Димаш санъат орқали гуманитар ташаббусларни илгари суриш бўйича ўз фикрларини баён қилганди. Шундан кейин артистнинг халқаро миграция ташкилоти билан алоқалари кенгайди, у қатор тадбирлар ўтказди. Нью-Йорк, Мехико, Барселона, Лондон ва Берлин орқали ўтган «Stranger» халқаро турнеси давомида Димаш инклюзивлик ва барқарор тараққиёт ғоясини илгари сурди. Артист таъкидлашича, БМТ глобал эзгу ният элчиси этиб тайинланиш каби фахрли лавозимни у масъулият ҳисси ва камтарлик билан қабул қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси