Дўмбиранинг электрон версияси яратилди

Қозоғистон фуқароси дўмбиранинг янги турига патент олди. Электрон кашфиёти устида Бўлат Канафин 5 йил ишлади. Инновациявий ишланманинг дунёда тенги йўқ. Унинг ўзига хослиги шундаки, бир неча мусиқа асбоблари оҳангларини бера олади. Ишланмани аввалига «миди дўмбира-синтезатор» деб атади ва 3 турини ясади. Муаллиф энди оммавий қозоқ чолғу асбобининг янги типини хилма-хиллаштириш ва такомиллаштириш, дунёга машҳур қилиш устида ишлаяпти. Келажакда сенсор экранли дўмбира ҳам ясамоқчи

Болат Канафин, уста:

Сенсор экрани туфайли асбобнинг тугмачалари олиб ташланади, ундан смартфон сифатида ҳам фойдаланиш имкони туғилади. Ичига 32 та генератор, 120 функцияни бажарувчи қурилма қўйилади. Келаси йили мен Японияга бораман ва дўмбира овозини берадиган электроника келтираман. Замонавий дўмбирани Қозоғистон брендига айлантиришни истардим.

Абдумалик Сарманов таржимаси.