Қизил Ўрдада хазина топилди

Қизил Ўрдада хазина топилди

Қозоғистон археологлари Қизил Ўрда вилоятидаги қадимий Жанкент шаҳри ҳудудида ноёб кумуш тангалар топишди. Авваллари бу шаҳар ўғузларнинг пойтахти бўлган. Айнан шу ерда Осиё ва Европа савдо йўллари ўзаро туташган. Шаҳарда 2005 йилдан буён қазиш ишлари олиб бориляпти. Кўплаб қимматли буюмлар топилди. Тадқиқотчилар тахминига кўра, араб ёзувлари туширилган тангалар тўққизинчи асрга оид бўлиши мумкин.

Сейдалы Билялов, Илмий-тадқиқот маркази раҳбари:

Хоразмшоҳлар даврига оид 50 тага яқин танга топилди. Қизиғи шундаки, ўғуз ҳукмдорлари уларни эритиб, қайта зарб этишган. Яъни, уларда ўз ҳукмдорлари ва улар бошқарган йиллар кўрсатилган. Дастлабки тадқиқотлар шуни тасдиқлаяпти. Аниқроқ маълумот олиш учун уларни нумизматларга жўнатамиз.

Шаҳин Мустафаев, Туркий академия президенти:

- Жанкент - шунчаки археологик объект эмас. Ўрта асрларда бу шаҳар Буюк Ипак йўлининг муҳим бир қисми бўлган. Унда Волгабўйидан Хоразмгача бўлган сиёсий, савдо ва маданий алоқалар кесишган. Ўғуз-қипчоқ меросига оид мерос эса туркийлар маданияти яхлит бўлганини кўрсатади.

Бу тарихий хазиналарни Туркий академия ва Қўрқит ота номли Қизил Ўрда университети олимлари биргаликда олиб борган изланишлар ҳосиласи бўлди. Олимларнинг айтишича, тангалар соф кумушдан қуйилган. Бу эса Жанкент йирик савдо ва маданият маркази бўлганининг яна бир далили бўла олади. Шаҳар ҳудудида юзтадан зиёд сопол буюм топилди. Таъкидлаш лозимки, шаҳар майдони 17 гектардан зиёд. Ҳозирча унинг фақат кичик бир қисми ўрганилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси