Манғистау вилоятида «Тангри совути 4: Ультиматум» фильми суратга олиняпти

Манғистау вилоятида «Тангри совути 4: Ультиматум» фильми суратга олиняпти

Қозоғистоннинг Манғистау вилояти йирик халқаро кинолойиҳа учун майдончага айланди. Жеки Чан иштирокидаги «Тангри совути 4: Ультиматум» картинаси хушманзара Бўзжира дарасида суратга олина бошлади. Фильм муаллифлари картинада Қозоғистон локациялари бўлиши дунёдаги миллионлаб томошабинларни  мамлакат табиати, тарихи ва маданий мероси билан таништиришига ишонади. Экспертлар фикрича, шу каби лойиҳалар креатив саноатни ривожлантиради, минтақаларнинг туристик жозибадорлигини оширади, Қозоғистоннинг халқаро имижини мустаҳкамлайди. Суратга олиш ишлари жорий йилда якунланади, фильм 2027 йилда прокатга чиқади. Лента режиссёри – қозоғистонлик Роберт Кун. 


Абдумалик Сарманов таржимаси