Нур-Султонда жаҳон динларига бағишланган фотокўргазма очилди

Нур-Султонда жаҳон динларига бағишланган фотокўргазма очилди

Нур-Султонда ўтказилган кўчма кўргазмада жаҳон динларига бағишланган 20 дан зиёд фотокартина намойиш қилинди. Ундан мақсад – 130 дан зиёд этнос ва 17 та конфессия мавжуд бўлган Қозоғистонда шаклланган конфессиялараро ва этнослараро тотувликнинг дунёда тенги йўқ моделини намойиш қилиш. Экспозиция 5 сентябргача давом этади. Тадбир Конфессиялараро ва цивилизациялараро мулоқотни ривожлантириш Нурсултон Назарбаев маркази томонидан Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги ёрдамида ташкил этилди. Экспозиция тез кунларда бошланадиган Дунё ва анъанавий динлар еттинчи съездига бағишланган.

Бўлат Сарсенбаев, конфессиялараро ва цивилизациялараро мулоқотни ривожлантириш н. назарбоев маркази раиси:

- Кўргазмада насроний, ислом, яҳудий ва будда динлари ҳақида фотосуратлар бор.  Менимча, Миср, Покистон, Россия ва бошқа кўплаб давлатлардан юборилган расмлар томошабинлар учун қизиқарли бўлади. Миллий музейда ҳам экспозиция очиш ниятидамиз. У Қозоғистонда мавжуд динларга бағишланади. Байтерек яқинида съездлар тарихи ҳақида фотокўргазма очилади. Келгусида пойтахт ўқувчилари чизган картиналар кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган. Уларда атрофимизни ўраб турган олам ҳақида ажойиб тасаввур акс этган.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.