Янги логистика лойиҳаси учун саккиз гектар ер ажратилади. «Қозоғистон темирйўллари» матбуот хизмати таъкидлашича, ушбу халқаро қуруқлик портига юкларнинг 40 фоизи Қозоғистондан келади, шунингдек, «Хитой – Европа Иттифоқи» йўналишида жўнайдиган контейнер поездларидан 30 фоизи контейнерлари мазкур портда тайёрланади. Таъкидлаш лозимки, Сиань Хитой Шимолий-Ғарбидаги энг йирик шаҳар, Шэньси провинцияси маркази. Аҳолиси 12 миллион нафардан зиёд.
Абдумалик Сарманов таржимаси