Қосим-Жўмарт Тўқаев Бош прокурор Берик Асиловни қабул қилди. Давлат раҳбари унинг январь воқеалари тергови бўйича ҳисоботини тинглади. Президентга хориждан маблағларни қайтариш ишлари жадаллашгани ҳақида ҳам маълумот берилди. Жиноятчилар қандай қилиб хорижга капитал олиб кетганини аниқлаш учун пул ўтказмалари таҳлил қилиняпти. Берик Асилов Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Қозоғистон халқига Мактубида тилга олинган топшириқлар қандай бажарилаётгани хусусида ҳам ҳисобот берди. Бош прокурор бевосита Конституциявий судга мурожаат этиши учун Конституцияга ўзгаришлар тайёрланяпти, «Прокуратура тўғрисида» янги қонун лойиҳаси устида иш бошланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.