Қозоғистондаги вазиятга доир Европа Парламенти резолюцияси нохолис ва нообъектив маълумотлар ва хулосаларга асосланган. Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ана шундай баёнот тарқатди. Мамлакатнинг мазкур вазирлигида таъкидланишича, фожиали январь воқеаларига объектив баҳо бермаслик хавотир уйғотади. Расмий тергов натижалари эълон қилингунича бундай ҳужжатларнинг ошкораланиши эса йўл қўйиб бўлмас иш. Резолюция лойиҳасини тайёрлаётганида Европарламент депутатлари изоҳ ва аниқлик киритиш мақсадида бирор марта расмий шахсларга мурожаат этмаган. Ташқи ишлар вазирлигида таъкидлашларича, Қозоғистон БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзоси сифатида қонун устуворлиги ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишга доир зиммасига олган мажбуриятларини бажаряпти. Мамлакат халқаро терроризмга қарши кураш, глобал ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга салмоқли улуш қўшмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси