Мустақиллик куни арафасида Қозоғистон пойтахтида ўн бешинчи марта «Туғилган ерим» тасвирий санъат танлови иштирокчилари ижоди кўргазмаси очилди. 2004 йилда шаҳар ижодий беллашуви сифатида бошланган тадбир кўп йиллар давомида эътироф қозонди, хорижда ҳам танилди. Бу сафар танловда иштирок этган 400 дан ортиқ иқтидорли бола ишларидан 31 та энг яхшиси саралаб олинди. Қатнашчилар орасида Озарбайжон, Беларусь, Молдова, Татаристон, Ўзбекистон, Украина, Россия ва Қозоғистонда яшовчи қобилиятли болалар бор. Кўргазма ташаббускорлари - Биринчи Президент Музейи ва Болалар бадиий мактаби – «Клуб ЮНЕСКО».
КУЛАЙША АҚТАЕВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ – ЭЛБОШИ КУТУБХОНАСИ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:
- Октябрь ойида биз онлайн тартибда ғолибларни мукофотладик. Танлов 15 йилдан буён ўтказилади, тадбир биринчи марта очилганига шунча вақт бўлди, шунинг учун ташкилотчилар танловга келган ишлар асосида каталог чоп этиш ниятида. Энг муҳими, фикримизча, халқаро танловга ўз ишларини тақдим этган иқтидорли болалар ижодини намойиш этиш.