Қозоғистон
битмейкерлари янги
чўққиларни забт этяпти. Улар билан ишлашни истаётган жаҳон
«юлдуз»лари кам эмас, баъзиларига эса навбат пайдо бўлган. Абай вилоятидаги
биология ўқитувчиси
ҳам шундай шуҳратга эриша олди. Ерқанат Садуханов
мусиқа дунёсида Eraholic тахаллуси остида танилди, хорижлик рэп-ижрочи Ники Минаж альбомининг саунд-продюсери бўлди. «Pink Friday 2»
альбомининг делюкс-версияси декабрь ойида чиқди. Аввалроқ бастакор Dua Lipa, Rosalia ва Blackpink гуруҳидаги Lisa билан ҳамкорлик қилган. Таъкидлаш
лозимки, банд
бўлишига қарамай, ёш
педагог
асосий
ишини халқаро лойиҳалардаги иштироки билан бир вақтда олиб бориш имконини
топаяпти.
Ерқанат Садуханов, бастакор:
- Барча битмейкерлар каби, ўз ишларимизни ижтимоий тармоқларга қўямиз. Машҳур сайтга ижод намунасини жойлаштирдим. Ишимга эътибор қаратган биринчи «юлдуз» артист Dua Lipa бўлди. У мусиқамни сотиб олди. Шу тариқа ишим юришиб кетди. Бразилиялик ижрочи Anitta, Manila Grey Канада-Филипин дуэти, бошқа хорижлик артистлар ҳам олди. Шунингдек, Украинадаги «Вақт ва шиша» гуруҳидан Надя Дорофеева, бир қанча Қозоғистон артистлари бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси

