Астанада миллий урф-одатлар ва замонавий санъат уйғунлашувини томоша қилиш мумкин. Республика миллий музейида «Анъаналар санъати» кўргазмаси очилди. Арт-инсталляциялар, фотографиялар, арт-перформансларда хорижий ва маҳаллий фотографлар, рассомлар ижоди намойиш этилган. Муаллифлар санъат орқали замонавий дунёдаги турли халқлар мисолида умумий маънавий қадриятлар ва анъаналар узвийлигини тақдим этишга ҳаракат қилган. Экспозицияда итальян фотографи Габриэль Галимберти, австриялик рассом Норберт Брюннер, Қозоғистоннинг «Adyr Aspan» ижодий гуруҳининг видео-арт перформанси тақдим этилган. Масалан, итальян фотографи «Унинг Ошхонасида» лойиҳасини рўёбга чиқаришў учун кўплаб мамлакатларда бўлган. Унинг ишлари орқали турли халқлар, шу жумладан, қозоқларнинг ҳам миллий таомларининг ўзига хослигини кўриш мумкин.
Габриэле Галимберти, фотограф:
– Менинг лойиҳаларим кўпроқ бувим билан боғлиқ. Чунки қайси давлатда бўлсам ҳам, у «оч қолдими», деб мен ҳақда қайғуради. Кўнгли тинч бўлиши учун ўзим истеъмол қилган таомлар фотографиясини юбораман. Одамлар уйига чақирган. Бирга уларнинг миллий таомларини тайёрлаганмиз. Бу жараёнлар фото ва видеода акс этади.
Ольга Даниэле, кўргазма ташкилотчиси:
– Ўтмиш, бугунги кун ўртасида боғланиш ясаш, шу тариқа келажакка замин яратишдан лаззатланаман. Чунки анъаналар аждодларнинг бизлар орқали авлодларга узатаётган мероси эканлиги сир эмас. Лойиҳа айнан Қозоғистонда бошланганидан мамнунман. Чунки унда анъаналарни ҳурмат қилишади. Кўргазма номи ҳам рамзий маънога эга. «Анъаналар санъати» Қозоғистонни ўзида акс эттиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.