Пойтахтда минтақанинг энг йирик молиявий тадбирларидан бири – Astana Finance Days анжумани иш бошлади. Жорий йилда у «Барқарорлик. Ижтимоий масъулият. Ўсиш» шиори остида ўтмоқда. Тадбир дастурига кўра, қатор секциялар иш олиб боради. Нотиқлар ислом банкинги, яшил иқтисодиёт, рақамли активлар ўсиши, ҳуқуқий таваккаллар ҳақида сўз юритади. Жорий йилги тадбирда 29 давлат вакиллари қатнашяпти, анжуман оффлайн ва онлайн форматда ўтказилмоқда. Таъкидлаш лозимки, ушбу анжуман 2018 йилдан буён «Астана» халқаро молиявий маркази томонидан ташкил қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.