Қозоғистон Хитойга ун ва ўсимлик ёғи экспортини кенгайтиряпти. Мамлакат маҳсулоти Осмон ости мамлакатида жаҳоннинг етакчи электрон савдо майдончаларидан бири бўлган Alibaba орқали сотилади. Савдо ва интеграция вазирлиги берган маълумотга кўра, «Export to China» қўшма лойиҳаси доирасида бу йўналишда иш олиб борилади. Биринчи босқичда қадоқланган ун ва ўсимлик ёғи, сўнгра Қозоғистоннинг бошқа товарлари Хитой бозорига чиқарилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси