2023 йилда Хитойга дон экспорти рекорд даражани кўрсатган

2023 йилда Хитойга дон экспорти рекорд даражани кўрсатган

2023 йилда Қозоғистондан Хитойга дон экинлари экспорти рекорд даражага етган. Буғдой, арпа, дуккаклилар, зиғир ва кунгабоқар уруғини Осмонсоти юртига темир йўл орқали етказиб бериш ҳажми 2 миллион 226 минг тоннага етган, дея маълум қилган Eldala.kz портали. Ўтган йиллардаги энг юқори натижага солиштирганда, кўрсаткич деярли 50 фоизга ошган. Юқори натижа 2019 йилда қайд этилган бўлиб, 1 миллион тоннага етганди. Бундай маррага эришишда, аналитиклар фикрига кўра, бир неча омил ёрдам берган. Яъни ёпиқ вагонлар ва контейнерли поездлар йўналишида жўнатмалар ҳажми оширилган. Поезд бундай ҳолатда ўз таркибида фақат бир турдаги юкни ташийди. Бундай формат барча босқичлардан ўтишни тезлаштириб, манзилда юк тезроқ туширилишини таъминлайди. Қолаверса, Қозоғистондан ХХРга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини дон ташувчи махсус машиналарда етказиш яна йўлга қўйилган. Экспертлар айтишича, шу туфайли 2024 йилда янги рекорд кўрсаткичга эришиш мумкин. Бунда иккита ўтказиш пункти - «Дўстиқ-Алашанкоу» ва «Алтинкўл-Хоргос» имкониятлари ишга солинади. Умуман, мавжуд инфратузилма билан Осмоности юрти иккита темир йўл туташуви орқали 5 миллион тоннагача Қозоғистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиши мумкин.

Хуршида Абдуллаева таржимаси.