Нуфузли нашрда Қосим-Жўмарт Тўқаев мақоласи чоп этилди

Нуфузли нашрда Қосим-Жўмарт Тўқаев мақоласи чоп этилди

“Қозоғистон турғунликни эмас, жадал ривожланиш йўлини танлайди”, дея таъкидлайди Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Американинг нуфузли нашри – “The National Interest”да чоп этилган мақоласида. “Евроосиёдаги беқарорлик Қозоғистонда ривожланишни тўхтата олмайди” деб аталган бу мақолада долзарб чорловлар ёритилган, Президент Қозоғистон халқига Мактубида таклиф этган кенг кўламли ислоҳотлар мазмуни очиб берилган. Қосим-Жўмарт Тўқаев мақолада бу ўзгаришлар биринчи навбатда юртдошларимиз кўтарган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга қаратилганига урғу берган. Шунингдек, Президент таъкидлагани каби, Қозоғистон шу кунларда демократик ўзгаришларнинг янги палласига киряпти. Амалда «мамлакат «суперпрезидентлик» тизимидан «меъёрий-президентлик» бошқарув шаклига ўтмоқда», деб кўрсатиб ўтган муаллиф.

Абдумалик Сарманов таржимаси.